"Dubai Cup-2022". Жалолиддиновнинг жаримадан урган супер голи Ўзбекистон U-23 га Вьетнам U-23 устидан ғалаба келтирди

Sherzod Nurmatov
29 мар 2022, 20:36
Ўзбекистон ОТЖ "Dubai Cup" мусобақаси доирасидаги навбатдаги ўйинида қатнашди.

Унда Тимур Кападзе шогирдлари минимал ҳисобда ғалаба қозонишди. Вакиллирамизнинг ягона тўпи муаллифи "Қайрат"да тўп тепаётган Жасур Жалолиддинов бўлди. У белгиланган жаримадан устамонлик билан фойдаланиб, термамизга турнирдаги илк ғалабани олиб келди.  Унинг голини ушбу ҳавола орқали томоша қилинг.

Вьетнам U-23 – Ўзбекистон U-23

Гол: Жасур Жалолиддинов 67'

Ўзбекистон U-23 таркиби: Шукрон Йўлдошев, Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Саидазамат Мирсаидов, Элдор Бегимов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Диёр Холматов, Жасурбек Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси турнирдаги дастлабки ўйинида Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, уч кун олдин БАА билан дуранг ўйнаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›