UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  0 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  3 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  1 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  2 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон: "Агарда тўғри тактика танланса, 10 киши билан ҳам ўйнаса бўлади" Янгиликлар

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон: "Агарда тўғри тактика танланса, 10 киши билан ҳам ўйнаса бўлади"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Вьетнам U-23 ва Корея Республикаси U-23 ўртасиги учрашувда дуранг (1:1) қайд этилди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Жанубий Корея U-23 термаси бош мураббийи Хван Сон Хон қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Марказлашган мусобақаларда шу каби ҳолат кузатилади. Ўйинчиларнинг ҳолати ҳам ҳар хил. Бу мусобақа форматига боғлиқ. Бундай натижа кўрсатаётганимизга айнан шу омиллар сабаб бўлмоқда. 

- Бугунги таркиб биринчи ўйиндагидан анча фарқ қилди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Мақсад кўп ўйинчиларни синаб олиш эди. Баъзи футболчилар эса жароҳат олишган. Жамоадаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатлари хар ҳил. Айнан шуни билиш мақсадида уларни синаб олдим. Бу футбол. Футболчилар ўйинда жуда яхши ҳаракат қилишди. Бундан мамнунман. 

- Қизил карточкадан сўнг мағлуб бўлмадингиз. Бунга омад сабаб бўлдими?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Футбол шундай ўйин. Агарда тўғри тактика танланса, 10 киши билан ҳам ўйнаса бўлади. Кўп нарса айнан бунга тўғри ёндашишда.

- Мусобақадан олдин қандай фикрлар бор эди?

- Бу жамоада эски мураббий яхши иш олиб борганди. Янги жамоа, кучли ўйинчилар. Тайёргарлик ҳам жойида. Кейинги ўйинда биз яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Таиландга қарши ўйин олдидан нималар устида ишлаш керак деб ўйлайсиз?

- Юқорида таъкидлаганимдек бу марказлашган мусобақа. Шу сабаб ҳам бироз қийин бўлмоқда. Ўйинчилар кейинги ўйинда борларини беришади. Мен ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика