UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  10 12:35"Пахтакор" янги устози: "Футбол мухлисларини чиройли ўйин орқали трибуналарга қайтаришга ҳаракат қиламиз"  0 12:10Суперлига учун ўтиш ўйини: "Шўртан" - "Олимпик". Бошланғич таркиблар маълум  2 12:00"Кейинги йил Черанни "Пахтакор"да кўрмаяпмиз" - Жаҳонгир Ортиқхўжаев  6 11:42"Пахтакор" стадиони тақдири қандай бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди  0 11:35Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоахим Лёв билан учрашув ҳақида гапирди  3 11:21Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади, Мадримов чемпионлик учун жанг қилади ва бошқа хабарлар  0 10:55Эрик тен Хагга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:44"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади  10 10:26XXI асрининг энг яхши футболчилари рейтинги тузилди. Учинчи ўринда ким?  21 09:51Клублар ўртасидаги ЖЧ қуръаси олдидан саватчалар маълум қилинди  4 09:17Sofascore. Кечаги учрашув учун «Пахтакор» футболчилари неча баҳо олишди?  3 08:40Foot Mercato. Испаниянинг ТОП клуби Ҳусанов учун курашга қўшилди  22 08:15Бугун келаси мавсум Суперлиганинг 14 ва 15-жамоалари аниқланади  6 07:55ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор"нинг яна "кетмони учмади"  8

U-21 чемпионати яна аввалги форматга қайтиши мумкин. Бунинг устун ва камчиликлари нимада? Мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

U-21 чемпионати яна аввалги форматга қайтиши мумкин. Бунинг устун ва камчиликлари нимада? Мураббийлар қандай фикрда?

Мавсум якунланиши билан аллақачон 2025 йил режалари ишлаб чиқилмоқда.

Суперлиганинг қандай ўтиши борасида якуний тўхтамга келинган ва бу лига борасида саволлар йўқ ҳисоб. Энди масала U-21 чемпионати ҳақида. Маълумотларга қараганда, ўринбосарлар чемпионати яна аввалги форматига қайтмоқда. Билсангиз, аввал клубларнинг ўринбосарлари асосий таркиб ўйинидан бир кун олдин ўтказиларди. Кейинчалик таклифлар ўрганилиб чиқилиб ПФЛ 2022 йилдан бошлаб буни бир кун кейин ўтказиш форматини йўлга қўйди. Иккисида ҳам икки хил қараш мавжуд эди. 

Таққослаш

Биз ўрганган форматда бош жамоаларнинг ўринбосарлари бир кун олдин майдонга чиқишарди. Фойда шу эдики, айрим жамоаларнинг бош мураббийлари бир кун аввал ёшларни кузатган ҳолда эътиборга тушганларини олдиндаги учрашув қайдномасига киритар, лозим топса майдонга ҳам туширарди. Қайсидир маънода ўринборсарлар сафидаги бола бир кун олдин асосий жамоага чақирилишим мумкин деган, мотивация ва иштиёқ билан тўп тепади. 

Бунинг иккинчи томони ҳам борлигини унутмаслигимиз шарт. Одатда, ўринбосарлар иштирокидаги баҳс вақтли бошланади. Ўша паллада эса аксарият мураббийлар бош жамоа билан ўйин олдидан машғулот ўтказади. Ўз-ўзидан уларда жамоани келажаги ҳисобланган футболчиларнинг ҳаракатини кузатиш имкони нисбатан камаяди. Асосий эътибор барибир истаймизми-йўқми эртанги учрашувга қаратилади. Бу форматда эса мураббийлар бемалол селекция ишларини олиб бориши, кейинги беллашув қадар номзодларни хотиржам кўриб чиқиши мумкин эди. Мураббийлар ўйинларни тўлиқ кўришга ўтишганини таъкидлай олмиз. 


Майдон ҳолати

Мутахассислар билан суҳбатлашар эканман улар агарда ўринбосарларга ҳам асосий жамоаники каби сифатли майдон берилса, бир кун олдин ҳам ўтказишга қарши эмасликларини айтишди. Лекин иккинчи форматнинг устун томони шунда бўлдики, бунда U-21 жамоаси футболчилари "огород"да эмас, катта ва сифатли майдонда тўп тепишини билдиришди. Бу билан сифатсиз майдондаги орттирилииши мумкин бўлган жароҳатларнинг олди олиниши маълум қилинди. Асосий жамоа майли, ёшлар, ўринбосарлар қандай майдонларда ўйнаётгани ва сифат даражасини ўйлашимиз керак.  

Ўйин амалиёти 

Мазкур форматда деярли барча мураббийлар захирадаги футболчиларни ўйнатиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Эски форматга қайтилган тақдирда футболчиларни йўқотишимиз ҳеч гап эмас. Бунда у асосий таркиб учун ўзини асраши, қизил карточка, жароҳатлардан тийилиши асосий планга чиқиб қолади. Агарда футболчи бир кун олдин асосий жамоада ўйнамаган тақдирда ҳам мураббий уни эртасига бемалол тушира олади. 


Мураббийлар қандай фикрда?

Абдуҳамид Қодиров ("Бунёдкор" U-21 мураббийи) - Ҳозирги форматнинг яхши томони шуки, юқорида айтганингиздек ўринбосарлар сифатли майдонда ҳаракат қилишади. Бир кун олдин эса асосий майдон табиийки берилмайди, жамоани ўзи шуғулланади. Қаердаги майдонларга олиб боришади. Сифатли майдонда сифатли ўйин бўлади. 

Жамолиддин Раҳматуллаев ("Бунёдкор" U-21 мураббийи) - Агарда бир кун олдинга кўчадиган бўлса, ҳозирги U-21 жамоаларининг ёши анча қисқаради. Нимагаки, ўринбосарлар жамоасининг шаклланган таркиби ўша учрашувларда ўйнайди. Асосий таркиб жамоасидан жуда кам футболчи майдонга тушади. Асосий жамоага ўйнаши 50/50 бўлган футболчини ҳам бир кун олдин дублга юбормайди. Жамоа билан боради ва ўйин олди машғулотини ўтказади. Яна битта масала, ўтиш ёшида бўлган, асосий жамоага етиб бормаган, ўртада турган футболчиларни йўқотиб қўямиз. Улар на бош жамоада, на ўринбосарлар жамоасида амалиётга эга бўлмайди. Агар бир кун кейинги формат давом этса, ёшларга кўпроқ таянадиган жамоаларга фойда бўлади. Буни айтганимдек, ўртада турган футболчига ҳам мураббий имконият бера олади. Ўз-ўзидан асосий жамоа устози эртаси кун қолиб янги футболчиларни ўзига кашф қилиши мумкин. Яна бир фактор майдон. Бир кун асосий жамоанинг майдонини аниқ бермайди. 

Аъзам Шерғозиев (ОКМК U-21 мураббийи) - Бир кун олдин бўлишининг устун томони кўп. Бу мотивация билан боғлиқ, асосий жамоа таркибига киришга ҳаракат қилинади. Мураббийлар кузатгани келади. Сафардаги ўйинларда асосий жамоанинг мураббийлари келиши камдан-кам рўй беради. Клуб ичидаги ходимлар биринчи ўринда асосий жамоага қарайди. Эртаси кун ўйнаганимизда қаровсиз қолиб кетган пайтлар бўлган. Фикрим, барибир бир кун олдин ўйнаган ҳам яхши. 

Иван Бошкович ("Сўғдиёна" бош мураббийи, мунтазам U-21 ўйинларини кузатиб боради) - "Ёш ва иқтидорли футболчиларга етарлича ўйин амалиётини беришни истайдиган мутахассис учун U-21 жамоаси асосий таркибдан кейин ўйнагани маъқул. Биз бу йўналишда етарлича иш олиб бордик, деб ўйлайман. Агар U-21 жамоаси асосий таркибдан бир кун аввал ўйнаганида эди, катта эҳтимол билан қатор ёш футболчиларни эртанги учрашувга асрашга ҳаракат қилган бўлардик. Бу билан улар на ёшлар жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўлади ва на эртасига асосийда кўп ўйнаши кафолатланади. Чунки асосий учрашувда нималар бўлиб кетишини олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз кўпроқ эътиборни асосий беллашувга қаратдик ва эртаси куни кам ўйин амалиётига эга бўлганларни қўрқмасдан U-21 жамоаси сафида майдонга тушишини таъминладик", — деб гап бошлади Бошкович. 

Черногориялик мураббий фикрида давом этади: «Жароҳатини эндигина даволаган тажрибали футболчи одатда асосий жамоада камроқ дақиқаларга эга бўлади. Мана шундай вақтда улар керакли зўриқишни U-21 жамоаси сафида олишга интилади ва табиийки, келгуси турга қадар ўз формасини тиклаб бориши осонроқ кечади. U-21 жамоаси иштирокидаги беллашув аввалроқ ўтказилса, сиз жароҳатини қайталаб олишидан чўчиб турасиз, чунки сизни асосий баҳс кўпроқ қизиқтиради. Аҳир мураббий сифатида мени асосий учрашув қайдномасига киритиладиган 20 талик кўпроқ қизиқтиради. Эртасига эса бемалол ёшлар иштирокидаги ўйинга режа тузиб, уни диққат билан кузатамиз. Бу бизга келгуси тур учун дастлабки хулосаларни беради",- дейди Бошкович ПФЛ сайтига берган фикрида. 

Рустам Қурбонбоев ("Сурхон" U-21 мураббийи) - Ўйлашимча, бир кун олдин ёки бир кун кейин ўйнашнинг катта фарқи йўқ. Фикримча, ўринбосарлар жамоаси бир кун кейин ўйнагани мақсадга мувофиқ. Асосий таркибда кам ўйин амалиёти олаётганлар U-21 жамоасида тўп тепиши фойдалироқ бўлса керак. Энг асосийси бош мураббий ўринбосарлар иштирокидаги ўйинни кўриш учун яхши имкониятга эга бўлади. Барибир бир кун олдин эътибор бош жамоага қаратилади.

Таклиф: ПФЛ U-19 чемпионатида иккита лига клубларининг ёшлар жамоалари иштирок этади. Худди шу форматни U-21 чемпионатида ҳам йўлга қўйиш орқали жамоаларни сақлаб қолиш мумкин. Бунда бош жамоаси қуйи лигага тушиб кетган тақдирда ҳам ўринбосарлари ўз чемпионатида иштирок этишда давом этиши керак. Яъни занжир узилмаслигини таъминлаш зарур. Жамоа Про лигага тушиб кетган тақдирда ҳам бу U-21га таъсир ўтказмаслиги лозим.

Ўзимнинг ҳам, мураббийларнинг ҳам фикрини ҳавола қилдим. Умид қиламанки, ПФЛ бу борада одилона қарор қабул қилади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 дек 14:17:15
БЕК@
Бошковичнинг фикрига қўшиламан. Бир кун кейин бўлиши ва бу учрашувни бош мураббий кузатиши шартлигини белгилаб қўйиш керак
   
03 дек 13:34:53
Жамшид Абдусамадов
Олдинлари олий лигани муррабийи 1-лига уйинларига хам боришарди. Хозир уринбосарлар учрашуви качон булса хам толк йук. Бу йил ким ярк этди. Хеч ким.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика