UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Евро-2024. Нидерландия – Франция 0:0, Нидерландиянинг голи хисобга олинмади  0 02:00Евро-2024. Гол киритилмаган, аммо қизиқарли кечган баҳсда Франция ва Нидерландия дуранг қайд этишди  17 01:20Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж-2024 иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади  3 00:51Месси Копа Америка ҳақида: "Бу мен учун охиргиси"  5 00:30Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"  6 00:20Евро-2024. Польша – Австрия 1:3  0 00:14Максим Шацких: "Футболчиларнинг етишмовчилиги сабаб Асқаровни чап қанотда ўйнатдик. Алижонов ва Абдуманнопов ҳали майдонга тушишга тайёр эмас"  7 00:00Евро-2024. Словакия – Украина 1:2, Шацкихнинг "куёви" гол урди  6 23:43Тимур Кападзе: "Совғадан фойдалана олмадик"  2 23:22Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?"  7 22:55Суперлига. "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1). Highlights  1 22:52Австрия Польшага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди  11 22:31Суперлига. ОКМК – "Пахтакор" (4:2). Highlights  14 22:12Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи сифатида тарихда илк марта "Пахтакор"ни мағлуб қилди  20 22:05Суперлига. "Олимпик" 60 дақиқа 9 киши ўйнаган "Бунёдкор"ни юта олмади  8

Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади Янгиликлар

Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади

Миржалол Қосимов таъбири билан айтганда: "Ҳеч нарса қилмаган одамгина хато қилмайди".

 Худо яратган мавжудотлар орасида фақат инсонгагина фикрлаш, тафаккур қилиш қобилияти берилган. Табиийки, у онг остида, маълум бир иш жараёнида айрим лаҳзаларда хатога йўл қўяди, чунки у фаол ҳолатда. Ўз ўрнида хатога замин яратадиган омиллар пайдо бўлади. Ўтган ҳафтада муҳокама марказида бўлган «Сурхон» - «Насаф» учрашувидаги ҳакамлик ва белгиланмаган пенальти юзасидан кўпчиликда турли фикрлар янгради. Шу ўринда, менда ҳам айрим мулоҳазалар йўқ эмас. 


1. Вазият аслида қандай содир бўлди?

Ўйин кўпчилик ўйлагандек тўлиқ «Насаф»нинг устунлиги остида ўтгани йўқ. «Сурхон» ҳам кураш тақдим қилди, ҳисобда ортда бораётиб олдинги чизиқда темпни оширди. Ўз-ўзидан бундай ҳолатларда кескинлик юзага келиши аниқ. Шундай вазиятларнинг бирида «Сурхон» жамоаси ҳужумга ўтди ва «Насаф» ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев Жаҳонгир Абдусаломовни йиқитди. Бош ҳакам ўша сониядаёқ пенальти йўқлигига ишора қилди. Бу унинг ўзи қабул қилган ва иккиланмаган қарори. Вазиятга эса ВАР аралашди ва тўғри қилди, чунки бу ерда натижага таъсир қиладиган омил юз бермоқда. Якунда ўйин тақдири ҳал бўлиб кетиши ҳеч гап эмасди. ВАР монитори олдига Танташевнинг ўзи борди ва вазиятни диққат билан кўрди. Барибир якунда ўз қарорида қолди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатгани йўқ. Қоидага кўра, охирги қарор бош ҳакамга боғлиқ, ВАР эса фақат ёрдамчи ролида бўлиши мумкин холос. 

Энди экспертларга юзланамиз

Ҳакамлик бўйича Championat.asia эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм-канали) «Сурхон» - «Насаф» учрашувининг охирида содир бўлган вазиятни таҳлил қилди.

"Вазият оддий эмас. Биринчи камерада ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб теккандек тасаввур уйғонади, шу сабабли учрашувни давом эттириш мумкин. Ҳимоячи сирпаниш орқали эҳтиёткорлик билан тўпни қайтаришга уринган. Ҳужумчи тўпга тега олмагани, аммо тўп траекториясини ўзгартиргани кўринган.

Афсуски, ВАР қуйидаги вазиятга аралашди:

А) Бош ҳакам 99% ҳақ эди;

Б) Хато кўринмаган. ВАР бундай такрорий лавҳалар билан вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. ВАРнинг хатоси.

Ўйин охирида ноаниқ бўлган кўрсатмаларга ишонмай, ўз қарорида қолган ҳакамни мақташ керак" - деди Анатолия Синяев.

 

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди.  

9-вазият: "Сурхон" - "Насаф" беллашуви: баҳсли пенальти.

"Сурхон" - "Насаф" баҳсининг 90+1-дақиқасида номинал мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси қаршиликлар жарима майдонида рақиби билан тўп учун курашда йиқилди. Бош ҳакам Ильгиз Танташев эса ВАРдаги узоқ текширувдан кейин вазият пенальтига тортмаслигини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳужумчи қулай вазиятга чиқиб бораётган бир вақтда ҳимоячи томонидан тўхтатиб қолинди. Шунингдек, меҳмонлар вакили биринчи тўпга эмас, рақибнинг оёғига зарба берганини кўриш мумкин. Бу ерда пенальти учун асос етарли эди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб топди.

Мазкур вазият сабабли Ильгиз Танташев чиқарган қарор қўмитага оширилди. 

1. Ўша вақтда вазиятни такроран кўриш учун кадрлар етарли эмас, исбот ҳам кам эди. Буни Танташев ва ВАР ўртасидаги мулоқотда ҳам эшитдик. Ҳакам керакли кадр бериш кераклигини сўрамоқда, ВАРдагилар эса иккиланган ҳолда маҳсулотни бера олаётгани йўқ. 

- У тўпга тегинмоқда.

- Тўхтанг, стоп. Тўхтанг, орқага. Нариги дарвозани орқасидан беринг энди. 

- Тўпга тегиняпти.

- Бўлди, менда бошқа кадр йўқ. 

2. ЎзФҲМ берган видео тасвирда Танташев ва ВАР ўртасидаги мулоқот овози дастлаб бор эди. Бугун шу мавзу юзасидан ҳаволага кирганимда видео ЎзФҲМ ютуб каналида эмас, балки бошқа каналда, овозсиз ҳолатда чиқиб келди. Нима учун? Шпакнинг магнитафони, элчининг медальони. Агар мумкин эмас деб топишган бўлса, нима учун бошида тасвирлар овоз билан жойлаштирилди?

3. ЎзФҲМ ўтган йилги йиғилишда исбот бўлмаса, пенальти белгилаш керак эмаслигини айтганди. Бу нарса барча ҳакамларга маълум қилинган. Демак, ЎзФҲМ ҳакамлар экспертлари бу қоидага амал қилишмайдими?

2. ВАР камералари сони кўпайтирилмас экан, бундан баттарига тайёр тураверинг

Шахсан мен ўша йиғилишда ҳам таклиф берганман, ВАР камералари кўпайтирилмас экан, бундан баттар вазиятлар юзага чиқиб келаверади. Айнан Танташев билан боғлиқ ҳолатда ҳам асосий тўсиқ шу бўлди. Қарс икки қўлдан чиқади. Бугунги кунда Ўзбекистон шароитида 1 та ўйинда 5+1 камералардан фойдаланилмоқда. Ошпазнинг таоми унинг маҳсулоти қандайлигига боғлиқ. Худди шундай ҳакамда ҳам ҳам ВАР тақдим қилаётган тасвирлар унинг бутун бошли қарорини ўзгартириб юборишга қодир. Ўзбекистонга ВАР олиб кирилди, раҳмат. Лекин навбатдаги қадамни ташлаш вақти келмадими? Адвокатлик қилиш ниятидан йироқдаман, бироқ ўша вазиятда бош ҳакам жуда қийин ҳолатда қолганди. Ўзига ишонди ва пенальти белгиламаслик қарорини қабул қилди. Ҳакамда кутишга ва қайта-қайта кўришга 1 кун вақт йўқ, секундлар ҳал қилади. 

3. Қўмитага иши оширилган Танташев ОЧЛ финалида ишлайди

Ильгиз Танташев Осиё Кубогидан кейинги катта ўйинни бошқаради. ОЧЛ финалида ҳакамларимизни ҳар йили кўравермаймиз. Сўнгги маротаба 2019 йил қитъа финалида ўзбекистонлик рефери Валентин Коваленко ишлаган. Танташев Эрматов, Коваленкодан кейин учинчи бўлди. Ёзда эса ҳакамни Париж Олимпиадаси кутмоқда. 

Бу мақоладан мақсад кимнидир ёнини олиб чиқишмас, қарс икки қўлдан чиқиши керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
25 май 18:22:11
Музаффар
Бу ерда умуман пенальти деган нарсани узи йук. Нейтрал мухлис. Агар шундай вазиятларга пенальти берилса Футболни умуман кизиги колмайди.
+3   
25 май 18:11:11
Uzb 2018
Toʻpga ulgurmagan bolsa ham bu vaziyat umuman
Penaltiga tortmadi.
Neftchi muxlisi
+3   
25 май 18:05:56
Jamshid Abdusamadov
Танташевни ёнини олиб чикарилган макола. Биз куриб турибмиз куптокка уйин булмади вар хам шарт эмас.
+2   
25 май 18:40:42
Shuxrat-juraev
Саидмурод фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзи шу ВАР дегани керакми. Ўйиннинг жозибаси қолмаяпти, мазмун йўқоляпти. 5-10 минутлаб мухокама. Яна изидан ҳар хил машмаша. ВАР Қўйилдими, хакам борми майдонда. Қарорни хакам чикарадими, бўлди. Хакамнинг қарори якуний бўлиши керак. Ёки бутунлай ВАР дан воз кечиш керак. Ундаям кимдир норози, бундаям кимдир норози.
Вар керак ака Про Лигада Хакамлар хохлаганини киляпти чунки вар хам трансляция хам йук
+2   
25 май 17:54:41
Navbahor
Пеналтига тортадиган вазият эмас Танташев тўғри қарор қилган эди
+1   
25 май 18:54:28
Акрамжон Мамаджонов
Узига уверен булса нимага 8минут варни томоша килди? Бирмарта куриб кетормедими пенальти йук деб? Хакикий пахта куйиб езилган макола! Утган йилиям Агмк- Нефтчи уйинида кизил бериб кейин узи атмен киганига жазосиз коганиди! Холис хакам йук Пфлда! Варга камера кушмаса йукатиш керак, фойдасидан зиени куп буляпти! 10минутлаб варни томоша килограмм, нима кереги бор буни?!?!
+1   
25 май 18:48:57
Jamshid Abdusamadov
Ravshan Nabiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aka yaxshiroq qarasez tipga birinchi ximoyachi ulgurgan tupni trayektorisiga eʼtibor beringchi.
Тупга тегмаган химоячи
+1   
25 май 18:34:13
Leicester City
Zakaz maqola bo'lishi mumkin.
+1   
25 май 18:22:50
Саидмурод
Ўзи шу ВАР дегани керакми. Ўйиннинг жозибаси қолмаяпти, мазмун йўқоляпти.
5-10 минутлаб мухокама. Яна изидан ҳар хил машмаша.
ВАР Қўйилдими, хакам борми майдонда. Қарорни хакам чикарадими, бўлди. Хакамнинг қарори якуний бўлиши керак. Ёки бутунлай ВАР дан воз кечиш керак. Ундаям кимдир норози, бундаям кимдир норози.
+1   
25 май 18:14:32
Ravshan Nabiyev
Jamshid Abdusamadov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Танташевни ёнини олиб чикарилган макола. Биз куриб турибмиз куптокка уйин булмади вар хам шарт эмас.
Aka yaxshiroq qarasez tipga birinchi ximoyachi ulgurgan tupni trayektorisiga eʼtibor beringchi.
   
28 май 20:06:09
Uchqunbek Habibullaev
Бу ерда холис фикр билдириш жуда кийин. Манга ухшаб Насаф мухлиси пенальти йук дейди. Насафни очко йу́котишидан манфаатдор клуб мухлиси пенальти бор дейди. Вазият 50/50 Танташев узини ВАРдан устун булишини хохлади.
   
25 май 18:38:35
Djabborov Hakim
Улар айтаверади, айтганидан к,айтаверади.Ужарлар.
   
25 май 18:37:04
Shuxrat-juraev
Ильгиз Танташев прав на 100% а кто его наказал он не какого отношения не имеет и не понимает в футболе так что я думаю и считаю что пора разобраться некоторыми людьми из руководства !!!
-1   
25 май 18:52:45
Бафо Нарзуллаев
Одатда хакамларнинг уйин пайтидаги 1 карорлари тугри булади..Куп холатларда YARнинг аралашуви купинча хакамларни иккиланишга , чалгишига олиб келмокда , айникса бизда камераларнинг жойлашуви ва видиоповторларнинг сифати узига ярашалик пайтида..Танташевга келсак..у дунё тан олган рейтинги баланд хакам..уни чалгитиб йикитмокчи булганлар , адашади..
-1   
25 май 18:51:34
ХАЙРУЛЛО ЖУРАЕВ
Пенальти буйича умуман гап булиши мумкин эмас,бош хакам карори 1000 фоиз тугри,мен иккала жамоага хам мухлис эмасман,нейтралман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика