UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  8 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  4 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

U-20 Осиё кубоги. Анвар Раҳимов: "Ўзбекистон гуруҳда фаворит, биз Эрондан кучлимиз" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Анвар Раҳимов: "Ўзбекистон гуруҳда фаворит, биз Эрондан кучлимиз"

Кейинги босқич йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинда Эрон билан куч синашади.

Мазкур учрашув олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Анвар Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўтган икки ўйинда йигитлар жуда яхши тайёргарлик кўришгани билинди. Мураббийлар штабига раҳмат айтган бўлардим, чунки бундай турнирга футболчиларни тайёрлаш осон эмас. Футболчилар ватан учун, ортда байроқ турганини ҳис қилишлари керак. Бу турнир уларнинг кейинги фаолиятига туртки бўлиши мумкин. Аввалги учрашувларда терма жамоамиз икки хил таркиб билан майдонга чиқди. Бу кам жамоаларда учрайди, асосан захира билан муаммо кузатилади. Ротациялар қила олишмасди. Мазкур терма жамоада захира кучли ва бу мураббийга ёқимли бош оғриқ. Тўғрисини айтганда Яман ва Индонезия билан биз фаворит эдик. Эрон билан ўйинда асосий кучимиз синалади. Кейинги босқич янада қийинроқ бўлади. 

U-20 терма жамоадаги кўп футболчиларни танийман ва салоҳиятини юқори баҳолайман. Эрондан ҳам кучлироқмиз. Бунга футболчилар ишониши керак. Япония ёки Корея билан кўп омиллар рол ўйнайди, шунинг учун жонимизни беришимиз керак",- дейди Анвар Раҳимов.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика