UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  92 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги қитъа турнирида юришини бошлайди.

Амалдаги чемпионлар дастлабки учрашувни Яманга қарши ўтказишади. Биз мазкур ўйин олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мазкур ёш тоифасидаги (2005-2006) футболчилар сиз учун бегона эмас, клубларда ва терма жамоада бирга ишлагансиз. Яъни бу авлодни жуда яхши биласиз. Шундай экан терма жамоамизнинг бу мусобақадаги иштирокидан кўпроқ нима кутяпсиз?

- Тўғри айтдингиз. 2005 йилда туғилган футболчилар менга бегона эмас. Уларнинг айримлари билан клубда, қолганлари билан Тошкент терма жамоасида ишлаганмиз. Умуман бу авлодда истеъдодлар кўп. Терма жамоа ўтган вақт мобайнида яхши шаклланди, тайёргарлик ҳам режа асосида ўтди. Аргентина каби яхши спарринг рақиблар билан учрашувлар ташкил қилинди. Шу сабабли терма жамоамиздан бемалол сифатли ўйин ва яхши натижа кутишимиз мумкин. Минимум вазифа Жаҳон чемпионати йўлланмаси бўлса, максимум вазифа албатта аввалги Осиё кубогидаги натижани такрорлаш ҳисобланади. Шахсан ўзим улардан ортга соврин билан қайтишларини кутмоқдаман.

- Терма жамоага 2006 йилларнинг қўшилгани рақобатни кучайтирди дея оламизми?

- Албатта. Сабаби 2006 йил футболчиларимиз барча босқичлардан ўтишди. Осиё кубоги, Жаҳон чемпионатларини кўришди. Ушбу омил жамоага қўл келиши аниқ. Яна таъкидлашим мумкинки, янги қон қўшиш соғлом рақобатни юзага келишига ёрдам беради. U-20 терма жамоамизда мана шу ҳолатни кузатдим.

-  Бундай мусобақаларда нима ҳал қилувчи рол ўйнайди? Жамоавий ўйин ёки индивидуал маҳорат? 

- Халқаро турнирларда жамоани ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда жамоалар бир-бирини яхши таҳлил қилмоқда. Индивидуал маҳорат эвазига ўйин қурсангиз рақиблар осон ўрганиб олади. Агар жамоангиз тактик ва жамоавий ўйин томонлама шаклланган бўлса, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўла оласиз. 

- Энг кучли тарафимизни нимада кўряпсиз?

- Захира ўриндиғимиз кенглигини устун тарафимиз сифатида айтган бўлардим. Бундай захира билан ротациялар орқали узоққа бора оламиз. Имконият туғилганида жамоамизга катта мусобақа олдидан омад ёр бўлишини, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика