U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди
18 ноя 12:04
Янгиликлар
U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди
1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:
17:30. Италия - Ўзбекистон
17:30. Уганда - Буркина Фасо
18:00. Мексика - Португалия
18:30. Бразилия - Франция
18:45. Швейцария - Ирландия
20:15. КХДР - Япония
20:45. Австрия - Англия
20:45. Марокаш - Мали
Мусобақанинг ҳозирги босқичига келиб Осиёдан фақат учта жамоа қолди. Аслида 9та жамоа иштирок этишни бошлаганди. Булар - Қатар (мезбон), Индонезия, Япония, КХДР, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Тожикистон, БАА ва Ўзбекистон.
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўз иштирокини давом эттирмоқда. Вакилларимиз ўтган босқичда Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Бугун эса яна бир жиддий баҳс кутмоқда. Осиёнинг кейинги иккита жамоаси - КХДР ва Япония бугун ўзаро рақиб бўлади. Бу дегани қитъамизнинг қайсидир вакили бугун турнир билан хайрлашади.
КХДР 1/16 финалда Венесуэла билан ўйнаб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. Япония U-17 эса ўтган босқияда ЖАР ўсмирларига ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Бошқа жамоалар билан нима содир бўлди?
Қатар U-17. Учта ўйинда икки очко тўплаб ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатди. Қатар ўсмирлар терма жамоаси аввалига Италияга мағлуб бўлди ва ЖАР, Боливия термалари билан дуранг ўйнади.
Индонезия U-17. ЖЧдаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлади. Индонезия ўсмирлари Замбия ва Бразилия билан ўйинларда мағлубиятга учраб, Гондурасни мағлуб этди ва уч очко билан ўз иштирокини гуруҳда тугатди.
Жанубий Корея U-17. Кореяликлар гуруҳ баҳсларини яхши ўтказишди. Аввалига Мексика мағлуб этилган бўлса, сўнгра Швейцария билан дуранг қайд этилди ва гуруҳнинг охирги баҳсида Кот-Д.И'вуар устидан ҳам зафар қучилди. Аммо Жанубий Корея ўтган босқичда Англияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди.
Саудия Арабистони U-17. Саудиялик ўсмирлар ҳам гуруҳдан чиқа олишмади. Бу жамоа аввалига Австрияга ютқазиб, сўнгра Янги Зеландияни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Лекин Мали билан кечган охирги турда яна имконият бой берилди. Натижада Саудия Арабистони U-17 терма жамоаси 3 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
Тожикистон U-17. Афсуски, ён қўшнимиз ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги ҳамма ўйинларда мағлубиятга учради. Тожикистон ҳам яхши қатнашса керак деган тахминда эдик, бироқ Чехия, АҚШ ва Буркина Фасо билан ўйинларда имконият бой берилди.
БАА U-17. БАА ўсмирлар терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичидан сўнг мусобақа билан хайрлашди. Аввалига Коста Рика билан дуранг ўйнаган араблар кейинги турда Хорватияга 0:3, охирги учрашувда эса Сенегалга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Шундай қилиб, U-17 Жаҳон чемпионатини Осиёнинг 6та жамоаси турли сабабларга кўра тарк этди. Бугун бўлиб ўтадиган КХДР - Япония баҳсидан кейин яна бир қитъадошимиз кичик мундиал билан хайрлашади. Биз эса Ўзбекистон U-17 терма жамоамиз Италияни мағлуб этиб чорак финалга чиқишини хоҳлаймиз. Футболчиларимизга омад ёр бўлсин.
Хайрулла Холиқов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар