Сака яна қанча муддат майдонга тушмайди?

Sherzod Nurmatov
20 ноя 2026, 19:50
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета вингер Букайо Сака сон жароҳати сабабли яна камида 4 ҳафта ўйнай олмаслигини маълум қилди.

"Биз яна бир текширув ўтказдик. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда, аммо бундай жароҳат, кўриниб турибдики, 8 ҳафталик даволанишни талаб қилади. Ҳозиргача 4 ҳафта ўтди, шу боис жамоага қайтиши учун унга яна вақт керак", – дея Артетанинг сўзларини келтирди Лондон клуби матбуот хизмати.

Испаниялик мутахассис, шунингдек, 15 ноябрь куни Миллатлар Лигаси доирасидаги Испания – Англия (2:3) учрашувида жароҳат олган ярим ҳимоячи Мартин Субимендининг ҳолати ҳақида ҳам гапирди.

"Унда тиззаости пайлари билан боғлиқ кичик муаммолар бор эди. Ўйиндан кейин у ўзини хотиржам тутди, аммо МРТ натижалари жароҳат борлигини кўрсатди. У бир неча ҳафтани ўтказиб юборади", – дея қўшимча қилди Артета.

25 ёшли испаниялик футболчи ҳисобида жорий мавсумда 11 та ўйин, 4 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com