

Ассалому алайкум ҳаммага. Биринчи навбатда, об-ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан бизни стадионда келиб қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйин олдидан ўзи шиддатли ўтиши маълум эди, барибир водий дербилари доим шундай тарзда ўтган. Бугун ҳам ўйинда нима дейди, ҳақиқий майдонда жанг бўлди. Афсуски, ўша ўйин бошидаги қизил карточка ўйинга тайёрлаган барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Лекин шунга қарамасдан, футболчиларга раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Ўн киши қолганимизда ҳам барибир ўйин ритми бузилиб кетмади. Тўғри, қаердадир концентрацияни йўқотдик, лекин шунга қарамасдан охиригача курашдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман.
Бугунги ҳакамликка фикрингиз қанақа? Қизил карточка, умуман ҳакамнинг ўйинни бошқаришига?
Ўтган сафар ҳам айтганман, бир марта гапирганман, ўша бутун умрга етади.
Яъни бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирмайсиз?
Йўқ, ўша гапирганим бутун умрга етади.

Бироз олдинроқ жамоангизнинг чемпионлик йўлидаги рақобатчиси Тошкент дербисида иштирок этди ва мағлубиятга учради. Шу ўйиннинг натижасидан хабардор бўлиб бордингизларми ўйин давомида? Чунки сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва "Пахтакор" мағлубиятга учради. Бу нарса жамоага хотиржамлик бағишлаши керак эди, лекин майдонда бунинг акси бўлди.
Албатта, буни кийиниш хонасига кирганда бундан хабардор бўлдик. Лекин бу рақибимиз қандай ўйнаши бизнинг ўйинимизга таъсир қилмаслиги керак эди. Афсуски, ўша иккинчи таймда айтяпман-ку, барибир ўн киши қолиб "Навбаҳор"га қарши ўйнаш қийин, бўлиб ҳам Наманганда. Ва ўша оддий ҳолатларда голлар қўйиб юбордик. Бу нарса жамоага катта зарба бўлди.
"Нефтчи" жамоасини 23 ноябрь куни ҳам муҳим учрашув кутиб турибди. Футболчилар руҳан ушбу учрашувга тайёр бўлиб улгуришадими?
Энди яна битта жиддий рақиб кутиб турибди. Рақиб Осиёдаги энг яхши жамоалардан бири, жуда кучли рақиб. Осон ўйин кутмаяпмиз биз. Ҳозир нима дейди, албатта ҳаракат қиламиз максимал даражада. Олдимизда икки кун вақт бор ва бу кун давомида жамоанинг ўша руҳий ҳолатини, жисмоний ҳолатини тиклашга ва тўғри хулосалар чиқариб, олдимизда турган рақибни мағлубиятга учратиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Авваламбор сизга ва жамоангизга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдирамиз. Энди албатта қизил карточка сизнинг жамоангизнинг тактик режасига таъсир қилган деб ўйлайман. Лекин нима бўлганда ҳам мана икки тур ўйин қолди. "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклаймиз. Мана кейинги ўйинингизни "Ал-Ҳилол" билан ўйналадию Худо хоҳласа "Ал-Ҳилол"ни Фарғонада ютамизми? Чунки бутун Ўзбекистон "Нефтчи"га мухлислик қилади ва бу ўйинда омад тилаймиз.
Тилакларингиз учун раҳмат. Лекин бешта тур олдин ҳам бизни чемпионлик билан деярли табриклашганди, ҳали ҳам чемпион бўлганимиз йўқ. Шунинг учун расман бу чемпионликни қўлга киритмагунимизгача чемпион деб эълон қила олмаймиз. "Ал-Ҳилол" ютишимиз шарт бўлган ўйинлардан биттаси, чунки кейинги босқичга чиқишни хоҳласак, албатта ғалаба қозонишимиз керак. Шунинг учун, Худо хоҳласа уйда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
"Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан кейин микст-зонада журналистларнинг саволларига жавоб берганингизда, яъни ўша ўзингиз айтгандай, чемпионлик билан табриклашганда ҳали олдинда қийин ўйинлар турибди деб, ўшанда "Бунёдкор"га қарши, адашмасам "Динамо"га қарши, ҳаттоки "Машъал"га қарши ўйинларни ҳам қийин учрашувлар деб санаб ўтгандингиз, лекин бугунги ўйинни тилга олмагандингиз. Бунга сабаб нима эди? "Навбаҳор"ни ўша осон ютиб оламан деб ўйлаганмидингиз ёки ёдингиздан кўтарилдими?
Йўқ, у "Навбаҳор"ни ўзи санаш керак эмас эди, у шундоқ ҳам қийин рақиб-ку.



