

"Биз хафамиз. Ғалабага жуда яқин эдик, бироқ гол урганимиздан сўнг ҳаддан ташқари суст ҳаракат қилдик ва ўз дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилишига йўл қўйиб бердик.
Ғалабага жуда яқин эдик, аммо голдан кейин устунликни сақлаб қола олмадик.
Рақиблар ҳаводаги барча тўплар учун курашда ғолиб чиқишди ва тинимсиз узатмаларни амалга оширишди. Шу сабабли биз мудофаадаги бўшлиқларни ёпиш ва ҳаводаги курашларда кучлироқ бўлиш учун бешта ҳимоячидан иборат схемага ўтдик.
Албатта, масъулият мураббий зиммасида бўлади ва агар бирор нарса ўхшамай қолса, мураббий ноҳақ эди дейиш жуда осон.
Шубҳасиз, биз иккинчи голни уришни истагандик, аммо ҳужумдаги ўзгаришлар бизга ёрдам беради деб ҳисобламадим. Биз 4-4-2 схемасида қолдик, бироқ борган сари кўпроқ ҳимоявий ва пассив ўйин намойиш этдик", — дея Тухельнинг сўзларини келтиради "BBC".



