UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  0 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  3 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  6 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  7

"Турон" назорат баҳсида "Ёзёвон-Лочинлари"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Турон" назорат баҳсида "Ёзёвон-Лочинлари"ни мағлубиятга учратди

Бугун Ёзёвон туманидаги "Марказий" ўйингоҳда Яйпаннинг "Турон" ва Ёзёвоннинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқаларида "Турон" вакиллари мезбонлар дарвозасига тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда тажрибали футболчи Суннатилло Эрматов аниқ зарба билан "Ёзёвон-Лочинлари" дарвозасини ишғол этди - 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбон жамоа футболчилари ҳам ҳужумкорликни оширишди. Бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимда яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов "Турон" таркибида бир неча ўзгаришларни амалга оширди. Юзага келган вазиятларда заҳирадан ўйинга қўшилган Муҳаммадкомил Низомов икки бор мезбонлар дарвозасини ишғол этди.

Иккинчи бўлим охирлаб бораётган бир вақтда ниҳоят мезбонлар "Турон" дарвозасига гол киритишнинг уддасидан чиқдилар, гол муаллифи "Ёзёвон-Лочинлари"нинг тажрибали футболчиси Шаҳбозбек Абдураҳмонов бўлди.

Қайд этиб ўтиш лозим, иккинчи бўлимда "Турон" жамоаси сафида Жавоҳир Сохибов мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. Бу вазиятда "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси посбони Жасур Абдуллаев маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди.

Учрашув шу тариқа "Турон" жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.

Ёзёвон. "Марказий" ўйингоҳ

"Ёзёвон-Лочинлари" - "Турон" 1:3 (0:1)

Голлар: Суннатилло Эрматов (0:1), Муҳаммадкомил Низомов (0:2), Муҳаммадкомил Низомов (0:3), Шахбозбек Абдураҳмонов (1:3)

"Ёзёвон-Лочинлари": Жасур Абдуллаев, Ҳусанбой Ғаниев, Каримберди Мамадалиев, Жасурбек Отахонов, Зоҳид Исмоилов, Мақсад Ибрагимов, Абдумалик Исмоилов, Абдулазиз Жўрабоев, Шаҳбозбек Абдураҳмонов, Абдумутал Абдураҳмонов, Асилбек Алижонов

Заҳира: Шаҳризод Шаробиддинзода, Наимжон Юсупжонов, Самандар Юсуфзода, Абдувоҳид Солиев

"Турон": Акмал Ортиқов, Исмоил Охунжонов, Шохрух Холматов, Аслиддин Тоштемиров, Абдулазиз Абдурашидов, Ойбек Ахматов, Жавоҳир Соҳибов, Суннатилло Эрматов, Билол Тошмирзаев, Дониёр Исмоилов, Даврон Исоқов

Захира: Мирзохид Жалилов, Асилбек Қаюмов, Саидабзалхон Ахроров, Мухаммадкомил Низомов, Дилшод Хушбаков


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика