Туркия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Оқил Абдубарноев
21 сен 2023
Туркия терма жамоасини Винченцо Монтелла бошқаради. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Монтелла билан келишув 2026 йилнинг 31 июлига қадар амал қилади.

Мураббий бундан аввал “Адана Демирспор”да ишлаган. 49 ёшли италиялик мутахассис жамоани 2021 йилдан 2023 йилгача бошқарган. 2022/23 йилги мавсумда унинг бошчилигида жамоа Туркия Суперлигасида 4-ўринни эгаллади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: tff.org