

Қосимпошоликлар Истанбулга учишди
Аввалги тур дирасида аутсайдер жамоа меҳмони бўлиб, кутилмаганда минимал ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олган "Фенербахче" бу сафар ўз уйида якунланган ҳафтада мухлислари қаршисида малатьяликлар билан жанговар дурангга имзо чеккан "Қосимпошо"ни меҳмон қилди.
Аутсайдерлар жанги
Жорий мавсум ҳисобидан дастлабки ғалабасини қўлга киритганига ҳали ҳеч қанча бўлмаган қуйи поғоналардаги энг сўнгги икки ўринни эгаллаб турган жамоалар "Генчлербирлиги" ва "Қайсариспор" ўзаро баҳс олиб боради. Мезбонлар ҳужум чизиғида Руминия миллий терма жамоаси аьзоси ҳозиргача 4 гол урган Богдан Станку ва ивуарлик Жованни Сио 3 та тўп киритган легионерлар ҳаракат қилишади. Ўтган турда кимсан Истанбул шаҳри жамоасидан устун келган Хикмат Караман шогирдлари орасида бир пайтлар Англия Премьер-лигасида тўпурар бўлган 35 яшарли Эммануэль Адебайор ва ундан бир ёш катта маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойи Умут Булут бор.
Бир-бирига ўхшаш жамоалар беллашуви
Мусобақа жадвалида бир ҳил 11 очкодан жамғарган ҳолда, кетма-кет 14-15 поғоналарни эгаллаб турган ва сўнгги муваффақиятсизликлар натижасида жар ёқасига келиб қолган икки ўртамиёна жамоа "Ризеспор" ва "Антальяспор" ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Ризеликлар олдинги тур доирасида Галата саройида меҳмон бўлиб, жавобсиз иккита гол қабул қилиб олишди ва ушбу мағлубият орқали қуйи зонага яқинлашиб олишди. Анталия шаҳри жамоаси эса, ўз майдонида "Бешиктош"га имкониятни бой бериб қўйган. Хуллас, айни пайтга келиб ҳар иккала томонга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур.
Коньяликлар Сивасда меҳмон
Жорий мавсумда фақат ва фақат совринли ўринларни мақсад қилган кучлилар учун ҳақиқий бошоғриғи бўла оладиган икки асли ўртамиёна жамоа "Сивасспор" ва "Коньяспор" тўқнаш келишади. Сивасликлар аввалги тур доирасида дебьютантни ишончли ҳисоб билан маҳв этишган бўлишган бўлса, Конья шаҳри бош жамоаси аутсайдер билан ўз майдонида сулҳга рози бўлди. Ризо Калимбай шогирдлари ажойиб ғалабаларни қўлга киритиш асносида 3-ўрингача кўтарилиб олишди. Меҳмонлар эса, оҳирги пайтлардаги кўрсатган суст ўйинлари натижасида базўр кучли ўнталикка илиниб турибди.
Ўртамиёналар баҳси
Мусобақанинг кўп йиллик етакчи гигант жамоаларидан бири бўлиб келган ва ҳозирда ўртамиёнага айланган "Галатасарой"га сўнгги вақтларда барқарорлик етишмаяпти. Улар бу турда ўтган сафар анқараликларни ер тишлатган "чақилмас ёнғоқ" бўлган кам сонли иштирокчилардан саналган "Газиантеп" майдонига сафар қилишади. Агар мезбонлар ғалаба қозонишса, етакчилар қаторига қайтишлари мумкин бўлади. Газиликлар бу мавсум ҳеч бўлмаганда, еврокубокларга йўлланма берувчи поғоналар учун курашишни мақсад қилишган.
Етакчи ўртамиёнага қарши
Аввалги турда турнир жадвали карвонбошилигига асосий даьвогарлардан бири бўлиб турган Трабзон шаҳри жамоасини меҳмонда муносиб тарзда тазирини бериб қўйган "Гёзтепе" бу сафар ўз мухлислари қаршисида якунланган ҳафта кутилмаган равишда қосимпошоликлар билан ўйинда қимматли икки очкони бой берган ва ушбу йўқотишдан кейин бир поғона пастлаган "Йени Малатьяспор" билан ўзаро баҳс олиб боради.
Марказий ўйин
Жорий турнинг ҳар томонлама муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий учрашувида ўтган турни очко йўқотишлар билан якунлаган икки аламзада кучли клублар "Трабзонспор" ва "Аланьяспор" ўзаро жанг олиб боришади. Трабзон шаҳри бош жамоаси сенсацион равишда гёзтепеликларга ютқазиб қўйишган бўлишса, мусобақа жадвалида карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келаётган мезбонлар олдинги ҳафта "Башакшеҳир" билан очколарни бўлишиб олишганди.
Етакчи дебютант қарама-қаршилиги
Кетма-кет жимжимадор ғалабаларни қўлга киритиш асносида юксак ирода эвазига ҳар бир учрашувда астойдил меҳнат қилиш орқали ҳақли равишда муваффақиятга эришаётган "Бешиктош" бу сафарги турда ўз мухлислари қаршисида ўтган ҳафтада сивасликларни қабул қилиб, яна бир бор мағлубият аламини тотиб кўрган "Денизлиспор" билан беллашиб кўришади.
Истанбул Анқара тўқнашуви
Турни якунлаб берувчи ўйинда жорий мавсумда ҳам чемпионликни кўзлаётган жамоалардан бири олдинги ҳафта яқин рақобатчисига қарши учрашувда муҳим очколарни йўқотган "Истанбул Башакшеҳир" энди ўз уйида сўнгги ўтказилган турда мухлислари кўз ўнгида "Газиантеп"га ютқазиб қўйган "Анқарагюжю"ни меҳмон қилади.
Хондамир Ҳакимов тайёрлади



