

“Ҳа, ҳозир оғир пайт. Жамоадошларим билан етти йиллик фаолиятимдан сўнг хайрлашдим. Улар менга улғайишимга ва "Милан" вакили бўлиш нимани англатишини тушунишимга ёрдам беришди, аммо "хайр" дейиш вақти келди.
Мен бошқача хайрлашишни хоҳлардим - эҳтимол, сўнгги марта "Сан-Сиро"да бўлиб, ўша ерда, майдонда хайрлашишни истардим. Мен албатта клуб тарихида қоламан, чунки бу ерда нималар қилганимни биламан.
Ҳаёт шундай: биз ўрганамиз, хайрлашамиз, лекин, "Милан"га бўлган муҳаббатим ҳеч қачон тугамайди. Узоқда бўлсам ҳам, доим уларни кузатиб бораман. Мен ўзим билан чемпионлик мавсуми ҳақидаги хотираларни олиб кетяпман — бу лаҳзалар умримнинг охиригача ёдимда қолади.
Баъзан қарор қабул қилиш керак бўлган пайтлар келади. "Милан" ҳар доим "Милан" бўлиб қолади, жамоа ва мураббий жуда юқори савияда.
Аморим жуда яхши ва қатъиятли мураббий. У "Милан"га яна ғалаба қозонишга ёрдам бериши мумкин. Менга унинг қўядиган футболи ёқади.
"Милан"га энг яхши тилакларимни билдираман. Доим ёнимда бўлган мухлисларга раҳмат. "Милан" ғалаба қозонишда давом этади”, — деди Леау.



