Эрве Ренар: “Охирги 3 дақиқада ўзимизга ишонч қайтди, аммо жуда кеч бўлганди”
01 дек 2022 09:05
Янгиликлар
Эрве Ренар: “Охирги 3 дақиқада ўзимизга ишонч қайтди, аммо жуда кеч бўлганди”
“Мексика ўйинни шиддат билан бошлашини билардик, чунки плей-оффга чиқиш учун йирик тўп фарқи билан ғалаба қозонишлари керак эди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дарвозабонимизга раҳмат, ҳисоб бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Бир сонияга ҳам умид қилмадик, эҳтимол охирги уч дақиқадан ташқари, ўзимизга ишонч қайтди, аммо аллақачон кеч бўлганди.
Мексиканинг босими туфайли қийналдик. Тўпни ушлаб тура олмадик. Жамоамизнинг асосий муаммоси шу: жангда жисмонан тенг бўлиш керак. Футболчиларни табриклайман, аммо бу ўйинда ғалабага лойиқ эмасдик. Бундай жамоа учун плей-оффга чиқиш доимо қийин – Саудия Арабистони бунга бир марта 1994 йил эришган. Мазкур учрашув олдидан буни такрорлашни ният қилгандик, лекин ўтган баҳсни ҳисобга олсак, бунга лойиқ эмасдик”, дейди саудияликлар устози Эрве Ренар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар