Трамп махсус вакили Италиянинг ЖЧда Эрон ўрнига иштирок этиши мавзусида тўхталди

Sherzod Nurmatov
28 апр 2026, 12:40
АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Паоло Замполли Италия мундиалда қатнашишига ишончи комил.

Замполли бунга 50 га 50 деб қарайди ва бу ғояни муҳокама қилиш учун ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашишни ният қилган. Гарчи бу ғоя Италиянинг ўзида зарур оптимизм билан қабул қилинмаган бўлса-да, Трампнинг махсус вакили Жаҳон чемпионати усиз ўтказилмаслигига ишонади.

2.jpg

"Италиянинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиш эҳтимоли қандай? Менимча, бу 50% дан ортиқ. Мен Инфантино билан шу ҳафта охирида Майамида Формула 1 Гран-присида учрашаман. Италиясиз Жаҳон чемпионати бўлиши мумкин эмас. Қарор Инфантино ва Трампга боғлиқ бўлади", – деди Замполли.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The New York Times