

Манба маълумотларига кўра, 27 ёшли франциялик футболчи Каталония клубининг сотилмайдиган ўйинчилари қаторига кирмайди. Аниқ таклифлар бўлса, "Барселона" раҳбарияти унинг трансферини муҳокама қилишга тайёр.
Кундега "Челси" қизиқиш билдирмоқда ва эҳтимолий битимнинг молиявий шартларини ўрганмоқда. Лондон клуби ҳимоячини 2022 йилнинг ёзидаёқ сотиб олишга уринган, аммо ўшанда франциялик футболчи "Барселона"га ўтишни маъқул кўрганди.
Футболчи 2026/27 йилги мавсум барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Кунденинг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.



