

Бу ҳақда журналист Себастьен Видаль хабар берди.
Манбага кўра, "Ал Ҳилол" 30 ёшли сербияликни тахминан 35 миллион евро эвазига "Тоттенхэм"га қўйиб юборишга тайёр. Бироқ "шпорлар" учун жиддий тўсиқ Ц Митровичнинг маоши, яъни йилига деярли 25 миллион евро.
Ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 36 ўйинда қатнашиб, 28 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Митровичнинг трансфер нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.



