

"Уларга сифат эмас, сон керак. Одамлар эса сифатли футбол томоша қилишни исташади. Бунинг учун эса барча футболчилар соғлом ва ўйинга тайёр бўлишлари, етарлича дам олган бўлишлари керак.
Ўйинлари тақвими эса бунчалик даражада зич бўлмаслиги лозим. Йил давомида 65-67 ўйин ўтказамиз: еврокубоклар, жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари бор. Бунинг учун жуда катта куч керак бўлади", - деди мураббий.



