UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  6 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК "Андижон"ни мағлуб этди

Теглар :  "Андижон"АГМК
ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган жамоамиз 30 августдан 4 сентябрга қадар Чимён тоғ ён бағрида жойлашган "Арчазор"да йиғин ўтказди.

Мазкур йиғин давомида жамоамиз мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир меъёрда ушлаб туришга эътибор қаратишди. Бугун қисқа йиғинни якунлаб қайтган жамоамиз Қибрайда Суперлига вакили "Андижон" билан назорат учрашувини ўтказишга ҳам улгурди.

Тоғдаги йиғинда жисмоний ҳолатга эътибор қаратилган бўлса, эндиги вазифа жамоанинг ўйин амалиётини ҳам бир маромда сақлаб туриш лозим. Шу боисдан ҳам бугун назорат беллашувида "Андижон" спарринг рақибга айланди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳужумкор ўйинга эътибор қаратишга уринишди. Биринчи таймда "Андижон" ҳам, жамоамиз ҳам голли вазиятларни яратишга эришишди. "Андижон" футболчилари яратилган вазиятларини голга айлантиришни уддасидан чиқолмаган бўлса, жамоамиз танаффусга қадар рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Дастлаб Сайдулло Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Санъат Шихов жарима майдончаси ичидан тўпни тўрга йўллаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Дилшод Жўраев Мурод Тошматов ривожлантирган ҳужумни голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа сафида янги 11талик майдонга чиқди. Миржалол Қосимов танаффусдан кейин йиғинда бўлиб турган ёшлар жамоаси аъзолари Шероз Жалолов, Сайдулло Тошпўлатов, Фарҳод Имамов ва Камрон Абдулҳамидов сингари ёш иқтидорли футболчиларга имконият берди. Иккинчи бўлимда жамоалар ижросида бошқа гол урилмади. Шу тариқа жамоамиз мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида "Андижон" устидан ғалаба қозонди.


Назорат ўйини

4 сентябрь, чоршанба

АГМК - "Андижон" 2:0

Қибрай стадиони.

Бош ҳакам: Вадим Агишев.

Голлар: Санъат Шихов (36), Дилшод Жўраев (43)

АГМК - Суҳроб Султонов (Акбар Тўраев, 30) - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Владислав Касминин, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.


Иккинчи бўлимда ўйнаган таркиб: Акбар Тўраев (Роман Абдулов, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, ҒуломҲайдар Гулямов, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Сайдулло Тошпўлатов, Жасур Ҳакимов - Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Фарҳод Имамов.

АГМК навбатдаги назорат ўйинини 8 сентябрь куни Олмалиқда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз аъзолари Низомиддин Зиёвутдинов, Жасур Яхшибоев Олимпия терма жамоаси йиғинида иштирок этаётгани туфайли жамоамиз машғулотларида қатнашмаяпти. Шунингдек, жамоамиз массажчиси Абдулла Ризбоев эса Миллий жамоа ихтиёрида ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Фаластинга қарши ўйинга жўнаб кетган. Элгужа Григалашвили, Зафар Полвонов ва Бобур Юлдошев эса микро жароҳатлари туфайли бугунги ўйинда иштирок этишмади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика