Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди

Administrator
6 янв 2026
Водий клуби яна бир янги футболчини таништирди.

"Аҳмедов ФК" клуби ҳамда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клубига ўтди.


“Андижон” жамоамизнинг навбатдаги трансфери яна бир Осиё чемпиони - Неъматуллоҳ Рустамжонов!

У 2008-йилнинг 17-март санасида Тошкентда дунёга келган. 5 ёшидан миллионлар ўйинига кириб келган. 

Дарвозабоннинг илк жамоаси “Пахтакор”. Кейинчалик “Одил Жуниор”да таҳсил олди. 

2024-йили Осиё чемпионати саралашида 3 та учрашувнинг 2 тасида дарвозани қўриқлаб ўз постини муносиб ҳимоя қилган ва гол ўтказмаган. 

Ўтган йили U-17 Осиё чемпионатида терма жамоамиз сафида мусобақа ғолиблигини қўлга киритди ва энг яхши дарвозабон деб топилди. У 5 та учрашувда қатнашган ва 2 та қуруқ ўйин ўтказган. Шунингдек Қатардаги мундиалда ҳам иштирок этди. 

Неъматуллоҳ, “Андижон” жамоамизнинг аҳил оиласида хуш кўрдик!", дейилади клуб расмий хабарида.



AdministratorМуаллиф
Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати