Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"
09 янв 16:35
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"
— Айни пайтда барча жамоалар тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу йиғинда ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилганми ёки асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилганми?
— Ҳеч нарса шунчаки бўлмайди. 21 декабр куни 19 кунлик ўқув-машғулот йиғинларини бошладик. 3–15 январ кунлари навбатдаги йиғин ўтказилади. Албатта, ўртоқлик учрашувлари ҳам режада бор — фақат машғулот билан чекланиб қолмаймиз.
18–30 январ оралиғида Амирликларда йиғин бўлади ва у ерда бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Қайтиб келганимиздан сўнг футболчиларга 3 кун дам берилади. Феврал ойидан Анталияда йиғинлар давом этади. Шу вақтга қадар мусобақа тақвими ҳам аниқ бўлиб қолади.
— Янги “Олимпия” шаҳарчасидаги майдон шароитлари қандай?
— Ажойиб. Ҳозирги даражадаги майдонлар кам учрайди. Бу Президентимиз ва давлат раҳбарларининг спортга катта эътибор қаратаётганини яққол кўрсатади. Тайёргарлик учун барча шароит яратилган, энди бундан тўғри фойдаланишимиз керак.
— Жамоани тарк этган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин кечмаяптими?
— Бу табиий ҳолат. Айрим ўйинчиларнинг талаблари клуб имкониятларига мос келмади. Футболда келган-кетган доим бўлган. Ҳозир уларнинг ўрнини маҳаллий ўйинчилар билан тўлдиряпмиз. Ўйлайманки, рақобатбардош жамоа шаклланади.
Хориж йиғинларида легионер номзодларни ҳам кўриб чиқамиз. Агар талабларимизга жавоб берса, албатта, шартнома имзолаймиз. Таркибнинг 80 фоизини маҳаллий футболчилардан ташкил этамиз. Уларга имконият берамиз, ўзларини кўрсатишсин. Биз мураббий сифатида йўл кўрсатамиз, қолгани ўйинчининг ўзига боғлиқ.
— ОКМК ҳар доим максимал натижага интилган жамоа. Раҳбарият билан учрашувда вазифалар ҳам белгилаб олингандир?
— Албатта. Раҳбарият ва мураббийлар томонидан футболчиларга максимал ҳаракат қилиш зарурлиги тушунтирилди. Жон сақлаб қолиш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши. Спортчи олдига доим юқори мақсад қўйиши керак. Эски гап бор: “Осилсанг, баланд дорга осил”. Ҳаракат қиламиз, кучли ва рақобатдош жамоа яратамиз.
— Яқинда Америка Қўшма Штатларида бўлиб, Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида иштирок этдингиз. Таассуротлар қандай?
— Бир томондан алоҳида таклиф олганимдан хурсанд бўлдим. Демак, қилинган меҳнатлар зое кетмаган. Жуда чиройли тадбир ташкил этилди: афсоналар, қуръа ташлаш маросими, уч давлат раҳбарлари иштирок этди. Насиб қилган жамоалар гуруҳларга тушди. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига бежиз чиқмаган. Ўйлайманки, муносиб натижа кўрсатади. Омад тилайман.
— Қуръада номдор ва кучли жамоалар тушди...
— Гап-сўзлар бўлади, лекин биз ўзимизни ҳурмат қиламиз. Мундиалга тасодифан чиқилмайди — барчаси меҳнат ва саралаш орқали қўлга киритилади. Масалан, Италия ҳам ҳали йўлланмани ҳал қилгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Фикрлар