

Тимур Кападзе: “Ҳисоб йирик бўлишига қарамасдан, ўйин академия футболчиларига фойдали бўлди. Баҳс машғулот учрашувидек ўтди. Кубокда ҳаммага имконият бериляпти. Ҳар бир ўйинга жиддий қаралмоқда”.
- Кубокдаги натижалар раҳбарият жамоа олдига қўйган вазифаларга боғлиқ десак бўладими? Учрашувдан олдин Қорақалпоғистон ФАдан жиддий қаршилик кутганмидингиз?
- Баҳсдан олдин улар ҳақида маълумот топишга қийналдик. Академия жамоа бўлганидан кейин улар ҳали ёш ва тажрибаси камлиги сезилди. Бу учрашувлар Пролига ва Биринчи лига жамоалари учун мотивация. Суперлига жамоаларининг Кубокдаги мағлубиятларига келадиган бўлсак, балки улар рақибга паст баҳо беришгандик, балки бошқа таркибни майдонга туширишгандир.
- Фабио Каннаваронинг айтишича Суперлиганинг темпи паст ва футболчиларнинг тикланиши қийинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда сиз нима дея оласиз?
- Биз витаминизация ва машғулотларга жиддий эътибор берамиз. Ўйин темпига тўхталадиган бўлсак, баъзи баҳсларни ҳисобга олмасак бизда ҳам темп ёмон эмас. Бу об-ҳавога ҳам боғлиқ. Европа ва бизнинг илим бир хил эмас. Аммо жамоаларимиз ўсишда, ривожланишда давом этмоқда.
- Кубокда рақобат катта бўлади, финалда “Навбаҳор”ни кўрамизми?
- Ҳали олдимизда кўп ўйинлар бор, аввал гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб олишимиз керак. Лекин яхши ният қилишда давом этамиз.



