Тер Штеген "Барселона" билан хайрлашди: "Бу клуб ва бу кийиниш хонаси 12 йил давомида уйим бўлди"
21 янв 11:56
Янгиликлар
Тер Штеген "Барселона" билан хайрлашди: "Бу клуб ва бу кийиниш хонаси 12 йил давомида уйим бўлди"
Эслатиб ўтамиз, германиялик посбон мавсум якунига қадар ижара асосида "Жирона" клубига ўтди.
"Бугун менинг "Барселона"даги шерикларим ва клуб ходимлари билан бу мавсумдаги охирги куним. Ичимда жуда зиддиятли туйғулар кечмоқда. Деярли 12 йил давомида бу клуб, айниқса, мана шу кийиниш хонаси мен учун уй бўлди. Бу ерда мен ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида улғайдим, унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим.
Менда чексиз миннатдорчилик ва фахр туйғуси бор. Ушбу клубни, шаҳарни ва минтақани яхши кўраман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз йиллар давомида ажойиб бўлди, чин қалбдан раҳмат айтаман. Кийиниш хонасидаги шерикларимга ҳам бирга ўтказилган йиллар, курашлар ва ҳурмат учун ташаккур. Сизларни доим қалбимда олиб юраман.
Жамоа сардори бўлиш мен учун юксак шараф эди ва бу хотира умрбод мен билан қолади. Энди менинг саёҳатим Каталониянинг бошқа жамоасида давом этади. "Барса"га мавсум якунига қадар энг эзгу тилакларимни тилайман ва кўплаб совринлар кутиб қоламан. Тез орада кўришамиз", — деб ёзди тер Штеген ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот учун, 33 ёшли дарвозабон жорий мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида фақатгина битта ўйинда (Испания Кубогида) майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар