

Юпп Хайнкес 1995-1997 йиллари Испаниянинг "Тенерифе" жамоасида ишлаб юрган кезларида Каталониянинг "Барселона" клуби германиялик мутахассисга жиддий таклиф билан чиққан. Аммо ўшанда Юпп Хайнкес "Барселона"нинг қизиқарли таклифига кўнмаган. Нега?

Яқинда Юпп Хайнкес Германиянинг "Sport1" нашрига берган интервьюсида шу хусусида тўхталди.
- Сизга қайси жамоа таклиф билан чиқаётганини тушунаяпсизми? Биз "Барселона" жамоасимиз. Таклифга рад жавобини беришдан аввал сизга қайси жамоа қизиқаётганини унутмадингизми?
- Тушунаяпман албатта. Мен бу "Барселона" жамоаси эканлигини жуда яхши биламан. Лекин сизларнинг қаршингизда ким турганини билмаяпсизлар. Мен шартнома шартларини бузмайман!



