Темур Ҳакимов ва Алишер Шоғуломов эркин агентга айланди
09 янв 2017 13:07
Янгиликлар
Темур Ҳакимов ва Алишер Шоғуломов эркин агентга айланди
"Обод" клубининг икки футболчиси эркин агентга айланди.
Олинган маълумотларга кўра, Темур Ҳакимов ва Алишер Шоғуломовнинг "Обод" билан тузган шартномалари ўз якунига етган. Ҳакимов 2016 йилни "Сўғдиёна" сафида бошлаб "Обод" таркибида якунлади. Мавсум давомида у 19та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди. Алишер Шоғуломов эса ўтган мавсумни "Андижон"да бошлаб "Обод"да тугатди. Шоғуломов 22та учрашувда иштирок этиб 1 бор рақиб дарвозасига йўл топди.
Иккала футболчи айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар