

"Шоҳмалик Комиловнинг "Навбаҳор" билан шартномаси бугун тугади.
Унга "Локомотив", "Бунёдкор" ва Суперлиганинг яна 3 та жамоаси қизиқмоқда, аммо футболчи биринчи навбатда "Навбаҳор" ва наманганлик мухлислар ҳурмати амалдаги жамоаси таклифини кўриб чиқади. Бу ҳақда футболчининг агенти Шаҳбоз Беғамов маълум қилди", – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шоҳмалик Комилов ушбу мавсумда 30 ўйинда 1 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди.



