UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

Тасаввур қилинг: Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиққанида, қайси гуруҳда бўларди (+ФОТО) Янгиликлар

Тасаввур қилинг: Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиққанида, қайси гуруҳда бўларди (+ФОТО)

Кеча, 1 декабрь куни Москвадаги Кремль саройида 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Мамлакатимиздаги кўплаб мухлислар эса қалбининг бир чекасидаги ғам билан ушбу маросимни томоша қилишди. Бу ғамга сабаб Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидир. Биз уларни хафа бўлмасликка чақириб, мамлакатимиз терма жамоасининг мундиал қуръасида иштирок этишини тасаввур қилиб кўрамиз.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олганда, қуръа жараёнида тўртинчи саватчадан ўрин олган бўлардик. Чунки ФИФА рейтингида паст ўринларни эгаллаган жамоалар ушбу саватчадан жой олишади. Айни дамда терма жамоамиз 80-ўринда ва улар мундиал иштирокчилар орасидаги энг паст ўриндаги жамоа бўлишарди. Ҳақиқий қуръада эса энг паст рейтингли жамоа Саудия Арабистони бўлди. Демак Ўзбекистон Саудия Арабистони ўрнига Россия, Миср ва Уругвайлар билан бир гуруҳдан жой оларди.

Тасаввур қилишда давом этамиз. Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин Россия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтарди ва... Илк ўйинда стадион россиялик ва ўзбекистонлик мухлисларга тўган бўларди. Қолган воқеаларни сиз тасаввур қилинг ва изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: -96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика