Паредес ЖЧ-2026 финалидан кейинги жанжал учун 10 та ўйинга дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
21 авг 2026, 19:30
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)нинг Тартиб-интизом қўмитаси Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредесни 10 та ўйинга дисквалификация қилиш ва 90 минг доллар миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

ЖЧ-2026 финалидан сўнг ярим ҳимоячи дастлаб Эрик Гарсияни кескин равишда итариб юбориб, томоғидан бўғган, сўнгра Гавининг юзига қўли билан зарба бериб, уни майсага йиқитган.

4.jpg

Шунингдек, тўполонда қатнашган аргентиналик ҳимоячи Молина 7 та ўйинга четлатилган бўлса, Паредес томонидан юзига урилган Гави эса 1 ўйинлик дисквалификация олди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC