Таганлик ёшлар яшил майдонда
10 май 2017 13:14
Янгиликлар
Таганлик ёшлар яшил майдонда
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг “Наврўз” футбол клуби томонидан ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказиш анъанага айланган.
Албатта, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Тумандаги Таган қишлоғининг “Киллавит” стадионида 2004-2005 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида турнир уюштирилди. Ўтганларни ёд этиш, нуроний отахон ва онахонларни ардоқлаш ва уларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятларини эъзозлаш, бунинг баробарида, ёшларни спортга ошно тутинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада мазкур қишлоқнинг тўрт жамоаси ўзаро куч синашди.
Учрашувларни юқори савияда олиб борган “Наврўз” жамоаси (мураббийи Қ. Собиров) ғолибликни қўлга киритди. Кейинги фахрли ўринларга “Гулшанда” маҳалласи ва 15-сон умумтаълим мактаби жамоалари сазовор бўлди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар