Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?
10 дек 14:25
Янгиликлар
Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?
Аввалги босқичда ҳар икки жамоа дуранг ўйнаб пенальтилар сериясига кўра мағуб бўлди.
"Хоразм" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб, 1:1 натижасини қайд этди. "Бухоро" эса Қаршида "Машъал" меҳмони бўлди. Иккала баҳс ҳам дуранг билан якун топиб, пенальтилар сериясида омад рақибларга кулиб боқди.
Бугунги ўйиндан сўнг Суперлигада қоладиган яна бир жамоа маълум бўлади. Мағлуб эса 14 декабрь куни сафарда Пролигада иккинчи ўринни эгаллаган "Арал" билан ўйнайди.
Кубок финалчисига нима бўлди?
"Бухоро" мавсумни бир текис ўтказа олдими? Бу саволга "Ҳа" деб ҳам, "Йўқ" деб ҳам жавоб берса бўлади. Аар жамоанинг Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини ёдга оладиган бўлсак, "Бухоро" машаққатли йўлни босиб ўтди ва Кубок финалига қадар етиб келди. Бош мураббий Александр Хомяков учун бу кетма-кет иккинчи финал бўлди. Ўтган йил "Андижон" билан бош совринни кўтарган Хомяковдан бу сафар омад юз ўгириб, "Бухоро" ҳал қилувчи баҳсда "Пахтакор"га мағлуб бўлди. Шунга қарамай жамоанинг финалга етиб боргани олқишларга сабаб бўлди.
Ички чемпионатда эса бухороликларнинг омади келмади. Жамоа 16та жамоа орасида 27 очко билан 15-ўринни эгаллади. "Бухоро" 30 ўйиндан фақат 6тасида зафар қучиб, 9 бор дуранг ўйнади ва 15та баҳсда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 30-49. Қизиғи шундаки, 6та ғалабадан бештаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилиб, жамоа сафарда фақат битта учрашувда ғалаба қозонди. Мана шу ягона ғалаба сафарда айнан бугунги рақиб "Хоразм" билан кечган баҳсда рўй бериб, меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишганди. Дарвоқе, Бухоро ўз майдонида "Хоразм" билан 1:1 ўйнаганини ҳам эслаб ўтиш жоиз.

"Хоразм"нинг фаолияти нима бўлади?
15 йиллик танаффусдан сўнг Олий лига (Суперлига)га қайтган "Хоразм" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганди. Лекин ҳозир вазият шундайки, жамоа мураккаб ҳолатга тушиб қолди. "Хоразм" ҳам бугунги рақиби "Бухоро" каби Суперлигада 27 очко тўплади. Жамоа 7 бор ғалаба қозониб, 6та баҳсда дуранг ўйнади ва 17 бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 33-39 кўриниш олди.
Тажрибали мутахассис Ҳаким Фузайлов шогирдлари уйдаги баҳсларнинг учтасида, сафарда эса тўрт марта ғалаба нашидасини суришди. Эҳтимол, узоқ йиллик танаффусдан сўнг элитага қайтган жамоа учун бу кўрсаткич ижобийдир, аммо "Хоразм"нинг тўғридан-тўғри Суперлигада қолишига бу ҳам етарли бўлмади. Шундай бўлдики, иккинчи давра ўрталарига келиб бош мураббий Ҳаким Фузайлов кетамаганга тушиб қолди. Деярли ҳар мағлубиятдан кейин Ҳаким Каюмович ишдан бўшашга тайёрлигини, натижа ижобий кўриниш олмаётганини гапираверди. Бунинг устида матбуот анжуманларида чемпионат тугашига нечта тур қолганини эслатиб, жамоа курашишда давом этишини тинмай таъкидлади.

Бугун кимнинг имконияти юқори?
Ҳар икки жамоа аввалги баҳсни юқори темпда ўтказиб, фақат пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлганини ҳисобга олсак, кучлар тенг дея оламиз. Энг муҳими, ўтган тўрт-беш кун ичида кимнинг яхши тикланиб олгани. Чунки қисқа муддатли ўйинлар орасида тикланиш жуда муҳим ўрин тутади. Тактик томонлама иккала жамоа ҳам тайёр дея оламиз. Бу ўринда жисмоний ҳолат биринчи планга чиқса ажаб эмас. "Бухоро" ўз майдонида тўп тепишини инобатга олсак, устунлик кўпроқ майдон эгаларида кўринмоқда. "Хоразм" эса кучли иштиёқ ва шиддат эвазига рақибдан устун келиши мумкин.
Х.Холиқов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар