Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"
05 дек 2025 19:39
Янгиликлар
Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"
Ўйиндан сўнг "Хоразм" жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, тўғрисини айтсам, жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибга нисбатан яхши ҳаракат қилдик, ҳисобда олдинга чиқиб олдик, фақат пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганимиз алам қилди.
Мен 30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим, фақат жим юрдим. Тушунаман, мезбон жамоаларга қандайдир симпатия бўлади. Лекин бугунги баҳсда қоида бузилганини ВАР умуман кўрмади. Айтадиган гапим ҳам қолмади.
Нимага дарвозабонимиз сейв қилганини инобатга олишмади, ҳайронман. Пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ютган бўлардик. Умуман олганда, "Хоразм" бу мавсум 15 йил деганда Суперлигада ўйнади, вилоятда катта ишлар қилинди. Жамоамизнинг тушиб кетиши жуда ачинарли бўлади.
Бизнинг уяладиган жойимиз йўқ. Ўйинимиз ҳам чакки эмас. Бугун ҳакамларнинг хатосини деб ютқаздик. Ҳозир клубимиз бош директори раддия ёзади. Биз пенальтилар сериясида ғолиб бўлгандик, лекин нима учун ҳакамлар вазиятга аралашди? Нега пенальти бошқаттан тепилди? Мен фаолиятимда биринчи бор шунақа ҳолатга дуч келишим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар