"Сурхон" 4 нафар футболчи билан амалдаги шартномани бекор қилди

19 июн 2026, 08:55
"Сурхон" танаффус вақтида бир қатор футболчилар билан хайрлашди.

"Айни пайтда жамоамиз ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек жамоамиз сафини дарвозабон Артём Потапов ҳамда ҳимоячилар Жамалиддин Ходжаниёзов, Жавоҳир Жўраев ва Беҳруз Жуматов билан амалдаги меҳнат шартномалари ўзаро келишув асосида бекор қилинди.

Жамоамиз номидан ушбу футболчиларга клубимиз сафидаги фаолияти давомида қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда уларнинг келгусидаги фаолиятларида муваффақият ва омад тилаймиз", - дейилган клуб матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL

Сўнгги янгиликлар

Барча ›