Канада терма жамоаси футболчиси даҳшатли жароҳат олди ва ЖЧ-2026даги иштирокини якунлади

19 июн 2026, 07:33
Тошкент вақти билан 19 июнга ўтар кечаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Канада — Қатар учрашуви бўлиб ўтди.

"В" гуруҳидан ўрин олган ушбу баҳс Ванкувердаги (Канада) "Би-Си Плэйс" стадионида ўтказилди ва канадалик футболчиларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Коне даҳшатли жароҳат олди. Қатарликлар хавбеки Ассим Мадибо рақибига қарши жуда қўпол ҳаракат қилиб, уни йиқитди ва бу қўполлик учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Исмаэль эса майдонни замбилда тарк этишга мажбур бўлди.

Кейинчалик, унинг ўрнига захирадан майдонга тушган Натан-Дилан Салиба киритган голини жароҳат олган жамоадошига бағишлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sports.ru