
"В" гуруҳидан ўрин олган ушбу баҳс Инглвуддаги (АҚШ) "Соу-Фай" стадионида ўтказилди ва швейцарияликларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб фақатгина 74-дақиқага келиб очилди. Шу тариқа, бу жаҳон чемпионатлари тарихида 70-дақиқадан сўнг (асосий вақтнинг ўзида, қўшимча бўлимларсиз) рақиблар дарвозасига жами 5 та гол киритилган илк ўйин сифатида тарихга кирди.
Груҳ босқичининг 3-турида швейцарияликлар Канада терма жамоасига қарши майдонга тушсалар, боснияликлар Қатар билан куч синашадилар.