

Номзодлар қаторидан Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ярим ҳимоячиси Владимир Йовович ҳам ўрин олди.
ОФК расмий сайтида черногориялик футболчининг Эроннинг "Трактор" клубига қарши учрашувдаги голига алоҳида эътибор қаратилган.
"Йовович ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг тўртинчи дақиқасида узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, 'Нефтчи'ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Куч, аниқлик ва ҳаяжон – Йововичнинг дарвозага йўллаган ягона аниқ зарбаси ҳақиқий шоҳасар голга айланди", – дейилади ОФК хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни ўтказилган "Трактор" – "Нефтчи" учрашуви 2:2 ҳисобида якунланган. Йовович 90+4-дақиқада фарғоналикларни олдинга олиб чиққан, бироқ эронликлар 90+9-дақиқада ҳисобни тенглаштирган эди.



