Расман: "Реал" ва Гюлер шартномани 2032 йилга қадар узайтиришди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 15:56
Арда Гюлер "Реал" билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Мадрид клуби 21 ёшли ярим ҳимоячи билан янги битим имзоланганини расман эълон қилди. Келишув 2032 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Гюлер "Реал" сафига 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У "қаймоқранглилар" таркибида шу кунгача 126 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та соврин, жумладан, ЧЛ кубогини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›