UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  0 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  40 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10

Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди Янгиликлар

Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди

1 февраль куни Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

4 февраль куни эса "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси доирасида майдонга тушди.

ПФЛ мавсум 7 март куни старт олишини ўтган йилнинг октябрь ойида маълум қилганди. Дастлабки икки тур саналарининг тўлиқ аниқ бўлиши масаласи "Пахтакор" клубининг халқаро майдондаги натижасига, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига боғлиқ бўлиб турганди. Боиси, "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичига йўл олса, март ойининг дастлабки икки ҳафтасида 2 та халқаро ўйинида иштирок этиши лозим. Шунингдек, ЎФА ПФЛга алоқага чиқиб, 2-турдан ўрин олган айрим учрашувларни ФИФА кунига тақамасликни сўради.

ПФЛ сана белгилаётганда "Пахтакор"нинг эҳтимолий навбатдаги босқичга йўлланма олишидан келиб чиқиб, мавсумни айнан шу клуб иштирокидаги ўйин билан бошлашга қарор қилди. Шунингдек, клубнинг 2-турдаги рақиби ОКМК иштирокидаги беллашув ҳам 7 март санасига тўғри келди. Ўз-ўзидан қолган 6 беллашув дам олиш кунларига тақсимланди.

Шунингдек, 2-тур ўйинларини белгилашда ЎФА таклифидан ҳам келиб чиқилди. Март ойи миллий терма жамоанинг келгуси тақдирида муҳим палла ҳисобланади. Фақатгина ОКМК — "Пахтакор" учрашуви санасида тўлиқ қарор қабул қилишнинг имкони бўлмади. "Пахтакор" Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга йўлланма олса, у Суперлиганинг 2-турини 16 март куни ўтказади. Агар клуб "Ал-Садд" билан ўйинда ўзи учун керакли натижага эриша олмаса, мазкур тўқнашув 14 март куни бўлиб ўтади.

ПФЛ март ойидаги ФИФА кунларидан кейинги тақвимни ҳам ишлаб чиқмоқда. Бунда CAFA ўтказиши мумкин бўлган клублар ўртасидаги мусобақа ҳам инобатга олиниши лозим. Бироқ айрим масалалар тўлиқ ҳал этилмаганидан келиб чиқиб, мазкур мусобақа саналарида ҳам якуний тўхтамга келинмаган. Ишонамизки, жамоатчилик Лига қаршисида турган вазиятни тўғри талқин қилади.


1-тур
7 март
ОКМК - "Бухоро"
"Пахтакор" - "Машъал"
8 март
"Қўқон-1912" - "Андижон"
"Бунёдкор" - "Нефтчи"
"Қизилқум" - "Сурхон"
9 март
"Навбаҳор" - "Динамо"
"Хоразм" - "Шўртан"
"Насаф" - "Сўғдиёна"

2-тур
14 март
"Нефтчи" - "Қўқон-1912"
"Бухоро - "Қизилқум"
15 март
"Андижон" - "Насаф"
"Динамо" - "Машъал"
"Шўртан" - "Бунёдкор"
16 март
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор"
"Сурхон" - "Хоразм"
14 ёки 16 март
ОКМК - "Пахтакор"

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика