Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди
11 мар 20:29
Янгиликлар
Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди
Кудряшов: "Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, рақиб ёмон эмас. Ёшларга кўп ишонишади. Биринчи бўлимда гол етишмади, буни уддалаганмизда ғалаба бизники бўлар эди".
- Жамоа ўз уйида кам гол уради, меҳмонда эса яхшироқ ўйнайди. Бу босим билан боғлиқми?
- Янгилар кўп, улар иқтидорли, потенциал бор. Бироқ кўникиб олиши учун бироз вақт керак. Қанотдан ҳужум қиладиган ёшлар, иқтидорларни излаяпмиз. Ҳозир бундай футболчилар жуда қадрланади. Ёшлар жамоамизда ҳам яхши йигитлар етарли. Футболда хатолар бўлади, уларни устида ишлаймиз.
- "Сурхон" бугун биринчи рақам бўлиб ўйнади, аммо жамоага омад кулиб боқмади. Ҳужумчиларда ўзига бўлган ишонч етишмаяптими?
- Мавсумни яхши бошлай олмадик. Аввал "Локо"га ютқаздик. Тезкор гол жамоага таъсир қилди ва ҳакам пенальти белгиламади. "Нефтчи" билан биринчи бўлимда гол ўтказмаганимизда, мағлуб бўлмасдик. Ғалаба кераклиги сабаб бироз босим остидамиз. Футболчиларга бемалол ўйнайверинг, масулиятни бўйнимга олишим ҳақида айтдим. Машғулотларни ҳам бироз ўзгартирдик. Мен ҳам ўрганяпман, сеҳрган эмасман. Таркибда ёшлар етарлича ва ҳаяжон борлиги нормал ҳолат деб ўйлайман.
- Вазиятга реал қарайдиган бўлсак "Сурхон"дан чемпионлик кутмаймиз. Сурхондарёда иқтидорлар кўп, Кудряшов эса ёшлар билан яхши ишлайди. Бу мавсум янги ёш юлдузларни кўрамизми?
- Муҳаммадали Мусохонов, Беҳруз Каримов, Беҳруз Жуматов, Бехруз Шукуруллаев, Жамшид Омонов, Умид Қувондиқов... Биз академия директори билан ишлаяпмиз. Иқтидорли йигитлар кўп. Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов каби ақлли футболчи ва инсонлар. Футболчи нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам яхши инсон бўлиши керак. Йигитлар тўғри ўсиши учун меҳнат қиляпмиз. Бунга бироз вақт керак, аммо ишмизни уддасидан чиқамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар