Сон Хён Мин рекордчига айланди

Mirjalol Normatov
11 окт 2025
Сон Хён Мин Жанубий Корея термасида рекордчи сифатида тарихдан жой олди.

"Лос-Анжелес" жамоаси футболчиси миллий жамоаси таркибида Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Бу унинг миллий жамоа сафидаги 137-ўйини бўлди. Шу орқали 33 ёшли футболчи термада 136тадан ўйин ўтказган Чха Бом Гин ва Хон Мен Бодан ўтиб, Жанубий Корея термасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/theKFA