Сон Хён Мин Ўзбекистонга урган голидан сўнг Жанубий Кореянинг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланди

Administrator
6 окт 2026, 20:30
Сон 59 та гол билан Жанубий Кореянинг энг яхши тўпурарига айланди.

Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хён Мин Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида (2:0) гол урди. «Лос-Анжелес» футболчиси миллий жамоамизга қарши ўйиннинг 6-дақиқасида ҳисобни очди.

Ушбу гол 34 ёшли футболчи учун миллий терма жамоа сафидаги 59-гол бўлди. У ҳисобида 58 та гол бўлган Ча Бом Гинни ортда қолдириб, терма жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бу ҳақда Корея футбол ассоциацияси хабар берди.

«Биз Сон Ҳён Мин даврида яшаяпмиз.

Сон Ҳён Минни халқаро фаолиятидаги 59-голи ҳамда Жанубий Корея эркаклар миллий терма жамоаси футболчиси киритган голлар сони бўйича рекорд ўрнатгани билан табриклаймиз.

Сардоримиз, афсонамиз — Сон Хён Мин», – дейилади Корея футбол ассоциацияси хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: www.kfa.or.kr