Карвахаль "Хетафе"га ўтишга яқин

Sherzod Nurmatov
6 окт 2026, 19:50
"Реал" собиқ ҳимоячиси ва сардори Даниэль Карвахаль "Хетафе" клубига ўтишга яқин турибди.

Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, клуб таркибни кучайтириш мақсадида эркин агентлар бозорини ўрганиб чиққан. Карвахаль билан шартнома имзолаш имконияти сўнгги соатларда пайдо бўлди ва "Хетафе" футболчи билан келишувга эришиш истиқболини ижобий баҳоламоқда.

34 ёшли Карвахалнинг ўзи ҳам ушбу трансферга очиқ. У учун мазкур вариантнинг асосий афзалликларидан бири — Мадрид шаҳрида яшашда давом этиш имкониятидир.

Карвахаль 2013 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келган. Ҳимоячи барча турнирларда “қироллик клуби” либосида 435 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 65 та голли узатмани амалга оширди. Испаниялик футболчи жамоа билан биргаликда 6 марта Чемпионлар Лигасида, 5 марта Испания чемпионатида ғолиб чиқди, икки карра Испания Кубоги ва беш карра мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди. Шунингдек, у 2012/13 йилги мавсум "Байер" сафида ҳам ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: getafecf.com