

Ўйиннинг 95-дақиқасида каталонияликлар ярим ҳимоячиси Дани Ольмо инглизлар жарима майдончасига ёриб кирди, шунда ҳимоячи Малик Тиав унинг оёғига тегиб йиқитди. Бош ҳакам Марко Гуида дарҳол пенальти белгилади.
Фернандеснинг тушунтириши ва вақт масаласи:
Мутахассиснинг фикрича, бу ерда ҳакамнинг қарори 100 фоиз тўғри бўлган:
"Ольмо жарима майдончасига кириб, кескин финт ишлатди ва Малик Тиавни доғда қолдирди. Ҳимоячи алданди ва хавфли зарба берилишини билиб, якунда рақибни йиқитди. Бу яққол пенальти — ҳеч қандай баҳсга ўрин йўқ.
Унда нега баҳслар келиб чиқди? Гап вазиятнинг қачон юз берганида. "Ньюкасл"нинг кўплаб мухлислари пенальти вақт тугаб бўлганидан сўнг белгиланганини даъво қилишмоқда. Гуида 4 дақиқа қўшиб берганди, аммо шу вақт ичида инглиз жамоаси ўйинчи алмаштирди.
Энг асосий нуқта ҳам шунда. Ҳакамлик кўрсатмалари аниқ: қўшиб берилган вақтдаги ҳар бир ўйинчи алмаштириш учун ўйинга қўшимча тахминан 30 сония қўшилиши шарт. Демак, учрашув 94 дақиқаю 30 сониягача давом этиши керак эди.
Ольмога ишлатилган фол роппа-роса 94-дақиқаю 20-сонияда содир бўлди. Яъни, қўшиб берилиши мантиқан тўғри бўлган вақт оралиғида. Инглизлар истаганча жаҳл қилишлари мумкин, аммо секундомер алдамайди. Агар мақсад ўйинчи алмаштириб вақт ютиш бўлган бўлса, бу сафар стратегия ўзларига қарши ишлади", — деб ёзади Фернандес.
Шу тариқа, инглиз клубининг вақтни чўзишга бўлган уриниши якунда уларнинг ўзларига қимматга тушди.



