Скоулз: "МЮ Погбани Мессига ўхшаб ўйнаши учун харид қилмаган"
16 сен 2016 15:18
Янгиликлар
Скоулз: "МЮ Погбани Мессига ўхшаб ўйнаши учун харид қилмаган"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг сўзларига кўра, "қизил иблислар" футболчиси Поль Погба майдонда кўп вазифаларни уддалашга ҳаракат қилмоқда.
"Погба доимо турли жойларда бўлишга ҳаракат қиляпти. У жуда кўп ишни бажармоқчи. Поль уч тўрт рақибни алдашга, тўп билан қочиб кетишга интилмоқда. Аммо ҳозир у оддий ўйнаши керак. Айни дамда у "Манчестер Юнайтед" харид қилган футболчига ўхшамаяпти. Клуб беш нафарлаб рақибни алдаб тўққизталикка гол урадиган Мессини харид қилмаган. МЮ тўпни ўзида ушлаб тура оладиган футболчини сотиб олган. Погба иқтидорли ўйинчи, аммо у тўпга бир-икки марта тегиб, уни Златанга бериб, олдинга югурса бу ҳеч нарсага ярамайди" - дейди Скоулз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар