

"Монако" бугун "Ренн"га қарши сафарда бўлиб ўтадиган ўйин учун рўйхатни эълон қилди. Ўйинга келган футболчилар қаторида Погба номи ҳам бор.
Бу унинг 2 йилдан бери биринчи марта майдонга тушиши бўлиши мумкин. Франциялик ярим ҳимоячининг сўнгги ўйини 2023 йил 2 сентябрда бўлиб ўтган.
Погба допинг тестидан ўта олмаганидан сўнг дисквалификация қилинганди, бу дастлаб 4 йиллик дисквалификацияга олиб келди. Бироқ шу йилнинг октябрь ойида суд дисквалификацияни 18 ойгача қисқартирди.



