Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"
12 дек 21:54
Янгиликлар
Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"
"Арсенал" 4:0га ютади? Бу ўйинда исталган ҳолат бўлиши мумкин. "Вулвз" бу ҳолатни қандай яхшилайди, билмайман. "Астон Вилла" ва "Брюгге"га қарши ўйиндан кейин "Арсенал" учун идеал рақиб. Бу баҳсда "Вулверхэмптон"га қийин бўлади.
Артета "Астон Вилла"га қарши ўйинда Меринони марказий ҳужумга қўйиб, хато қилди деб ўйлайман. Биламан Мерино кўплаб муҳим голларни урган, бироқ "Вилла" ҳам яхши ҳолатда. Ҳужумдаги ўйинни яхшилаш учун Гёкереш каби вариантлар керак.
Қаранг, Сиз ўзингизга етишмаётган жиҳат учун катта маблағ тўлайсиз-у, лекин у захирада ўтиради. Хўп, унинг жисмоний ҳолатида муаммо бор экан, нега у қайдномада? Тушунмайман.
Олдин ҳам айтганман: Артета Меринони марказий ҳужумчи сифатида ўйнатар экан, "Арсенал" чемпион бўла олмайди.
Артетанинг ўйинга бўлаётган кайфияти менга ёқяпти. Сўнгги ҳафталарда "Арсенал" бир қанча жароҳатларга дуч келди, шу сабабли Артета ўйинларга оптимал таркибни танлай олмади. Жамоа ғалабалар йўлига қайта олади", - деди Мерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар