

“Агар ҳаммаси яхши кечса, терма жамоадаги фаолиятимни давом эттираман. Месси ортидан улкан ва бетакрор мерос қолдирмоқда. Хотирамда айнан шу нарса муҳрланиб қолади. Майдонда бундай футболчи энди ҳеч қачон бўлмайди ва биз ундан чексиз миннатдормиз. Федерация билан шартномани узайтириш масаласига келсак, ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ”, — дея Скалони сўзларини келтиради TyC Sports.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Скалони Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.



