Тожикистон терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионатида қайси мамлакатга мухлислик қилади?

Оқил Абдубарноев
7 июн 2026, 18:28
Тожикистон миллий терма жамоаси ўйинчиларининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги фаворитлари ва улар мухлислик қиладиган жамоалар маълум қилинди.

Эътиборли жиҳати шундаки, сўровномада иштирок этган беш нафар футболчининг уч нафари мундиалда қўшни Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Футболчиларнинг танлови билан батафсил танишинг:

Ваҳдат Ханонов: Мухлислик қилади – Аргентина; Фаворит ҳисоблайди – Аргентина.

Зоир Жўрабоев: Мухлислик қилади – Ўзбекистон; Фаворит ҳисоблайди – Франция, Испания, Англия, Португалия.

Шервони Мабатшоев: Мухлислик қилади – Ўзбекистон; Фаворит ҳисоблайди – Испания.

Салоҳиддин Иргашев: Мухлислик қилади – Аргентина; Фаворит ҳисоблайди – Аргентина, Испания, Франция, Бразилия.

Шериддин Бобоев: Мухлислик қилади – Ўзбекистон; Фаворит ҳисоблайди – Франция, Португалия.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро спорт бирдамлиги Тожикистон терма жамоаси вакилларининг Ўзбекистонга билдираётган илиқ муносабатида ҳам ўз аксини топмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: GoalTJ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›