"Ман Сити" раҳбари Шайх Мансур клубни сотмаслигини айтди: "Бундай марваридлар сотилмайди. Биз бу бизнесни ривожлантириш ниятидамиз”

7 июн 2026, 21:37
"Манчестер Сити" бошқаруви раиси Халдан ал Муборак Шайх Мансур бин Заед ал-Найян клубни сотмоқчи эмаслигини маълум қилди.

“Сотиш режаси йўқ. Биз бу бизнесни ривожлантиришни давом эттириш ниятидамиз, чунки у фақат ўсади ва бу ажойиб бизнес деб ҳисоблаймиз.

Бу футбол ва ўйин-кулги. Ўзгараётган замонавий дунёда одамларнинг эътибори бошқа нарсаларга кўчмоқда, аммо спорт сақланиб қолмоқда.

Футбол — бу спортнинг чўққиси. "Манчестер Сити" ва City Football Group — футбол оламининг чўққиси. Бундай марваридлар сотилмайди”, — деди Халдан ал-Муборак.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›