

"Захирага олиниш ҳеч кимга ёқмайди, ҳатто Мессига ҳам.. Мен Месси билан маслаҳатлашмасдан ҳеч қандай қарор қабул қилмайман. Мен бу ерда бошлиқман, деб айтиш мантиқсиз. Биз доимо қабул қилинадиган барча қарорларимизни Месси билан муҳокама қиламиз. Мен ундан фикрини, аҳволи қандайлигини сўрайман ва биз бир тўхтамга келишга ҳаракат қиламиз.
Менимча, бу шундай бўлиши ҳам керак, чунки у майдонда қийинчиликларга дуч келган тақдирда ҳам, бизга жуда катта фойда келтиради. У кўплаб вазиятларни содир этиш ва яратишга қодир", — дея Скалонининг сўзларини келтиради Olé нашри.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2022 йилги сайёра биринчилиги финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келганди. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, бироқ пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиқишганди (4:2).



